12 Август 2022 йил 387

Театр саҳнасида ҳам ватанпарварлик руҳи мужассам

Жорий йилнинг 12-август куни Термиз шаҳрида жойлашган Санъат саройида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йилнинг 3 август кунидаги 174-сонли фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг ташаббуси билан ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида “Маънавият маршрути”га асосан Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари ва уларнинг ота-оналарига “Чегарачи” номли ватанпарварликни мадҳ этувчи спектакл қўйиб берилди.

Ташкил этилган маънавий-маърифий тадбир давомида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизмати бошлиғи полковник Қ.Ботиров, Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник И.Кетмонов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ШХББ Сурхондарё вилоят бошқармаси масъул ходимлари сўзга чиқиб, сўнги вақтларда Ички ишлар органлари тизимида бўлаётган ислоҳотлар, ходимларга яратиб берилаётган имтиёзлар ҳамда ходимлар томонидан йўл қўйилаётган интизом ва қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан сўз юритилди.

Тадбир сўнгида 2022 йилнинг 7 ойи давомида ижобий иш кўрсаткичларига эришган ходимлар ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар берилди.

Text to speech