Тарғибот ва ташвиқот тадбирларида, "ўткир тиғ" ли буюмларни жамоат жойларида олиб юрмаслик тушунтирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патрул-пост хизмати батальони ходимлари томонидан бозорлар, савдо мажмуалари, Олий таълим муассасалари, мактабларда ва аҳоли гавжум жойларда "ТИҒ" ли буюмларни жамоат жойларида олиб юрмаслик юзасидан тарғибот ва ташвиқотлар олиб борилмоқда.
Тарғибот ва ташвиқот тадбирлари давомида, фуқароларга инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ўткир тиғли буюмлар билан содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида маълумотлар берилиб, ушбу турдаги буюмларни жамоат жойларида очиқ ҳолда олиб юриш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185/2-моддаси билан жавобгарлик келтириб чиқариши мумкинлиги тушунтирилмоқда.