3 Ноябр 2025 йил 143

Тарғибот поезди ИИВ Сурхондарё академик лицейида.

Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятлари, билим ва кўникмаларини ошириш, уларга Ватанга бўлган муҳаббатни, миллатини қадрлаш туйғуларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё академик лицейида "Тенгдош-тенгдошга" тамойили асосида кенг қамровли давра суҳбати  ўтказилди.

Давра суҳбати  давомида ёшлар учун  “Интеллектуал марафон”, шу жумладан “Заковат” ва “25-савол” интеллектуал ўйинлари  ташкил этилди.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳсда ғолиблар қўшимча саволлар билангина аниқланди.

Text to speech