26 Август 2021 йил 577

Тарғибот тадбири натижалари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Б.Абдуллаев ҳузурида Шўрчи туманида ўтказилган йиғилишда фуқароларнинг хонадонини марказлашган “қўриқлов пульти”га улаш борасидаги ишларни кучайтириш, бу борада аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, фуқароларнинг хонадонларида содир этилиши мумкин бўлган турли ўғирлик ва бошқа жиноятларни олдини олиш мумкинлиги борасида топшириқ берган эди.
Ана шу топшириққа асосан Шўрчи тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Таянч пункти профилактика катта инспектори, капитан Нуриддин Эргашев биринчилардан бўлиб ўз яшаш хонадонига, “қўриқлов пульти” ўрнатирди.
Ҳозирги кунда аҳоли ўртасида бу борада тарғибот-ташвиқот ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Айни вақтда “қўриқлов пульти”га уланиш истагини билдирган 55 нафар фуқароларнинг аризасига биноан қуриқлов пультлари ўрнатилмоқда.

Text to speech