21 Июн 2021 йил 483

Тақиқланган экин келтирган ташвиш...

Денов туманида 2021 йилнинг 18 май куни соат 14.00 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси Тоғли ва чегара ҳудуд тезкор бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Қ.Ўктамнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида ва яшаш уйининг ички қисмида гул тувакда, 9 туп “Наша” ўсимликларини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 24 май куни Қ.Ўктамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech