13 Июн 2021 йил
586
Тақиқланган экин етиштириш бошга кулфат келтиради
Денов туманида 2021 йил 08 май куни соат 15.00 да, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, туман Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят божхона ходимлари томонидан туманнинг “Сумбула” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Ҳ.Нуруллонинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томарқасидан 159 туп “Кўкнор” ва 5 туп “Наша” ўсимликларини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган. 18 май куни Ҳ.Нуруллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати