22 Июн 2020 йил 653

Тақиқланган экин етиштираётганлиги аниқланди

Денов туманида 2020 йил 10 июнь куни тахминан соат 10.00 лар чамасида, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Дахана” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Ш.А.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томарқасига 1 туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб ҳужжатлаштириб олинган. 19 июнь куни Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech