15 Июн 2020 йил 1044

Танишига оғир тан жароҳати етказди

Узун туманида 2020 йилнинг 28 май куни тахминан соат 10.30 лар чамасида, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи А.Х. маҳалладоши Н.М. билан ўзаро жанжаллашиб қолиши оқибатида, Н.М.ни чап кўз соҳасига қўли билан бир марта уриб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказган. Мазкур ҳолат юзасидан 13 июнь куни А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech