16 Июн 2021 йил 631

Талончи-тузалиш ўрнига яна жиноятга қўл урди

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 13 май куни, туманнинг “Бўстон” маҳалласида яшовчи, Ш.Дилфуза туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 12 май куни соат 16.30 ларда, шу маҳалла ҳудудида кўчада кетаётган вақтида номаълум шахс бўйнидаги нархи 8 000 000 (саккиз миллион) сўмлик аёллар тилла занжирини юлиб олиб, қочиб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Денов туманида яшовчи, 2020 йил 27 ноябрь куни ЖИБ Сирдарё тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, ўталмай қолган 2 йил 6 ой 11 куни Денов тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида озодликдан чеклаш жазосини ўтаб келаётган, Ҳ.Фахриддин содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 19 май куни Ҳ.Фахриддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech