Талаба ёшлар билан “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 13 апрель куни ўтказилган “Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишининг 18-сон баёни ҳамда ушбу баён асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги 2021 йил 1 май куни имзоланган Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Ватан тақдири - менинг тақдиримда” мавзусида ташкил этиладиган семинар-тренинглар ўтказиш тўғрисидаги қўшма қарор ижроси таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда 2021 йил 28 май куни Термиз Давлат Унверситети талаба ёшлари учун “Ватан тақдири – менинг тақдиримда” шиори остида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур тренингда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимиз қонунчилигида бўлаётган ўзгаришлар, сайлов қонунчилиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда меҳнат қонунчилигига қаратилган маърузалари билан қатнашдилар.
Ушбу ташкил этилган семинар-тренинг талаба ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини бойитиш билан бирга уларнинг қалбида ватанпарварлик, конунларга ҳурмат ҳиссини уйғотишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати