Талаба-ёшлар билан учрашув ўтказилди
Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан Термиз давлат университети хорижий филология факультети талабалари билан ўтказилган учрашувда ана шу саволга жавоб берилди.
Унда, Ўзбекистон Республикаси “Туризм тўғрисида”ги қонуни ҳамда “Хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси”нинг мазмун-моҳияти ва вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти тўғрисида маъруза қилинди.
Мазкур факультетда таҳсил олаётган талаба-ёшлар вилоятимизга ташриф буюраётган меҳмонлар, хорижлик сайёҳлар, айниқса, оммавий тадбирларда иштирок этадиган хорижий делегация вакилларини олиб юриш, уларга тарихий обидаларимиз ҳақида маълумот беришда гид-таржимон сифатида кўмак бериб келишмоқда. Бунда талаба-ёшлар чет эл фуқаролари билан хушмуомалада бўлиб, уларнинг шахсий нарса ва буюмларига эҳтиёткор бўлишлари лозимлиги таъкидланиб, талабаларга туризм фаолияти акс эттирилган тарқатма буклетлар тарқатилди.
Семинарда ёшлар туристлар билан бўладиган мулоқот жараёнидаги айрим ҳолатлар ва бошқа ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати