11 Март 2022 йил 421

Талаба қизнинг ўғирланган тилла занжири топилди

Термиз шаҳрида 2022 йил 26 феврал куни, Шўрчи туманида яшовчи, Термиз Давлат Университети талабаси, Ч.Салима (исм шарифлар ўзгартирилган) шаҳар 2-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 26 февраль куни соат 16:40 ларда, ижарада яшаб келаётган, Термиз шаҳридаги хонадонда кийим жавони ичида турган 3.600.000 (уч миллион олти юз минг) сўмлик 1 дона аёллар тилло занжирини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Ч.Салима билан бирга ижарада яшаб келган, Т.Севинч содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 2 март куни Т.Севинчга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech