25 Июн 2023 йил 197

Такрорий экин юртга ҳам, ерга ҳам, деҳқонга ҳам кони фойда

Жорий йилнинг 25 июнь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов, Музработ туман ҳокими А.Исмаилов ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигида Музработ тумани "Шариф Дарбанд" ҳудудидаги "Граф Инвест" фермер хўжалиги даласида "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари",  "Темир дафтар"да рўйхатида турган ҳамда кам таъминланган оилалардаги ишсиз бўлган фуқароларга такрорий экин учун ғалладан бўшаган ердан экин майдони ажратиб берилди. Шунингдек, такрорий экин учун экиладиган ер майдонлари ҳайдалиб, уруғлар фуқароларга бепул тарқатилди.

Музработ туманида бугунги кунга қадар 2 мингга яқин ишсиз фуқароларга 1000 гектарга яқин ерлар тарорий экин экиш учун ажратиб берилди.

Вилоят бўйлаб 3 сектор ҳудудларида такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Text to speech