11 Июл 2022 йил 528

Тақиқланган экинларни eтиштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Бойсун туманида 2022 йил 2 июнь куни, туман ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2022” тадбири давомида, шу маҳаллада яшовчи, Б.Сарвигулнинг (исм шариф ўзгартирилган) яшаш уйи кўздан кечирилганда, томорқасидан 173 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб ушланган. 1 июль куни Б.Сарвигулга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech