26 Май 2021 йил
499
Сув насоси ўғрилари қўлга олинди
Ангор туманида 2021 йилнинг 14 апрель куни туманнинг “Каттақум” маҳалласида яшовчи, Т.Баҳром туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 10 апрель кунидан 11 апрель кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони олд томонидаги зовур ичида турган, нархи 1.300.000 (бир миллион уч юз минг) сўмлик сув нассосини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, Д.Озорбек ва Т.Безорлар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 7 май куни Д.Озорбек ва Т.Безорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати