Сурхоннинг кураги ерга тегмаган алп полвонлари “Кураш”га тушишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони ва вилоят ички ишлар бошқармасининг 2021 йил давомида вилоят Ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида мусобақалар ўтказиш тақвими режасига асосан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида жорий йилнинг 11 май куни спортнинг “Кураш” тури бўйича бўйича мусобақа ўтказилди.
Ташкил этилган мусобақада, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳ масъул ходими подполковник Ш.Жўрақулов ҳам иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларини тадбир билан табриклаб барча кураш полвонларига омад тилади.
Мусобақа, қизғин курашларга бой бўлиб, кўтарингки руҳда ўтказилди.
Муросасиз кечган мусобақада ғолиб бўлган ҳамда совринли ўринларни қўлга киритган ходимлар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари ҳамда бадиий китоблар билан тақдирланишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати