21 Сентябр 2021 йил
475
Сурхондарёлик қидирувдаги шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Термиз туманида 2021 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман прокуратураси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Шерабод тумани “Зарабоғ” маҳалласида яшовчи, Ч.Сухроб 14 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва Термиз шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати