Сурхондарёдаги ИИБларида, “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан 2021 йил 1 декабрь куни тасдиқланган 9-декабрь – “Ҳалқаро коррупцияга қарши кураш куни”га бағишланган Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида Ички ишлар органларида ўтказиладиган ташкилий ва амалий чора-тадбирлар тўғрисидаги режасининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида, бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш, соҳада замонавий аксилкоррупциявий тизимларни жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар билан таништириш мақсадида, жорий йилнинг 2 декабрь куни Олтинсой ва Узун туман ИИБларида таълим муассаларининг ўқувчи-ёшлари ва ўқитувчилари, туман Маънавият ва маърифат бўлим раҳбари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Бундан кўзланган мақсад сўнги йилларда ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида яратилган шарт-шароитлар билан ёш авлодни яқиндан таништириш, ички ишлар органлари ходимларининг бевосита иш жараёнлари билан таништириш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни касбга қизиқишини оширишдан иборатдир.
Ўтказилган “Очиқ эшиклар куни” давомида, ўқувчи ёшлар Ички ишлар органларида яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди. Туман ИИБ бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари томонидан ўқувчи ёшларга бадъий, сиёсий ҳамда мамлакатимиз бош қомуси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китоби совға қилинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати