13 Ноябр 2021 йил 434

Сурхондарёда, "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси давом этмоқда

Тошкент Тиббиёт академияси Термиз филиалида бугун ўқитувчи ва талаба қизлар ўртасида Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблияси томонидан 25 ноябр Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, вилоят ИИБ ҲПБ Хотин қизлар масалалари билан ишлаш бўлими ҳамда Тиббиёт олийгоҳи масъул ходимлари билан ҳамкорликда "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди.
Тадбир давомида, зўравонлик ва тазйиқни олдини олиш борасида видеоролик ва слайдлар намойиш этилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech