Сурхондарёда “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 31 июль кунидаги ҳамда Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармасининг 2021 йил 01 август кунидаги фармойишига асосан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ҳудудида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбири ўтказилмоқда.
Ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбири давомида кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда, Жами текширилиши лозим бўлган объектлар 133082 текширилди.
Тадбир давомида 5820 та маъмурий ҳолатлар аниқланиб, уларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Маъмурий қамоққа олинган ҳуқуқбузарлар вилоят бўйича 56 нафарни, спиртли ичимликка ружу қўйган 150 нафар шахслар даволаш муассасаларига, руҳий касаллардан 48 нафари даволаш муассасасига, 2 нафар аниқ яшаш манзилига эга бўлмаган шахслар Реаблитация марказига жойлаштирилди.
Ички ишлар органлари Пробация хизмати ҳисобида турган 5 нафар маҳкумлар жазо ўташнинг белгиланган тартиб қоидаларига риоя этмасдан, жазодан қасддан бўйин товлаганлиги учун жазо турини бошқа жазога алмаштириш бўйича судларга тақдимномалар киритилди.
Муқаддам судланган шахсларнинг 18 нафари маъмурий назоратга олиниб, улар қайта жиноят содир этмасликлари учун профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Аввал содир этилиб, фош этилмаган жиноятлардан 4 таси тадбир давомида фош этилган бўлса, жиноят содир қилиб қидирувда бўлган шахсларнинг 11 нафари қўлга олинди. Гиёҳвандлик билан боғлиқ бўлган 2 та ҳолат Денов ва Узун туманларида аниқланган бўлса, Бандихон туманида фоҳишахона ташкил этиш бўйича 1 та ҳолат аниқланган. Ўтказилаётган “Тиғ” тадбирлари давомида вилоят бўйича 5 та ўткир тиғли жисмлар фуқаролардан тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, олиб қўйилди.
Вилоят ҳудудининг барча маҳаллаларида хонадон ва объектларга тадбир бошидан жами 209 та видео-кузатув камералари ўрнатилишига эришилди.
Сурхондарё вилояти ҳудудида “Мустақиллик” байрами тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мобайнида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш мақсадига қаратилган “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбири ўтказилиши давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати