6 Август 2021 йил 418

Сурхондарёда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз” ғояси асосида “Online” шаклда малака ошириш ўқув курси бошланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 30 июль куни “Туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини малакасини ошириш учун махсус касбий тайёргарлик курсларида ўқитишни ташкил этиш тўғрисида” чиқарилган фармойишида туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини малакасини ошириш учун ИИВ Малака ошириш институтининг ҳудудий филиалларида икки хафталик махсус касбий тайёргарлик дастури асосида малака ошириш курслари ташкил этиш кўрсатилган бўлиб, жорий йилнинг 02 август кунидан бошлаб хизматдан ажралмаган ҳолда масофавий online тарзда ўқув йиғинларини ташкил этиш белгиланган.
Ўқув курсини ташкил этишдан мақсад, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган барча ходимларни “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз” ғояси асосида умумий дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, ғурур, ифтиҳор, касбига нисбатан садоқат ва юқори масъулият хисларини ошириш шунингдек, уларни ижтимоий-ҳуқукий ҳимоя қилиш, улар билан психологик яқин мулоқотни ўрнатиш ҳамда тарбиявий профилактик тадбирларни ташкил этишда худудий ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларини касбий билим ва кўникмаларини ошириш, маънавий савияси ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда бой маданиятимиз, азалий қадриятлар ва анъаналаримизга асосланган дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган ягона тизимни яратиш, ички ишлар органларига мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул килинаётган қонун хужжатлари, давлат дастурларининг мазмун моҳиятини тизимли ва изчил равишда етказиш, дунёда ва ён-атрофимизда содир бўлаётган глобаллашув жараёнларига нисбатан уларда онгли муносабат, фаол ҳаётий позициясини шакллантириш, бурчга садоқат, масъулият, фидойилик туйғуларини оширишга қаратилган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 2 август куни жами 5 нафар туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ИИВ Малака ошириш институти ҳудудий филиали раҳбари майор Ф.Т.Кличев ҳамда ҳудудий филиалларда ўқув йиғинига жалб қилинган ходимлар иштирокида ИИВ Малака ошириш интитути раҳбарияти томонидан масофавий, яъни online тизимида ўтказилиши режалаштирилган ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.
Ўқув йиғини олди йўриқномада ўқув курсларига жалб қилинган тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув дастуридаги ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштиришганидан сўнг, ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ҳамда Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимлари иштирокида синовлар қабул қилиниши, ўқув йиғинини мувафақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши кўзда тутилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech