Сурхондарёда тергов тизими терговчилари ва суриштирувчиларига “Offline” тизимида ўқув курси ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 август кунидаги "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш тизмини тубдан такомшлаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида "ги ПК-3216-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 август кунидаги "Ички ишлар органлари бошқарув, назорат ва шахсий таркиб билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3919-сон қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2021 йил 29 апрель кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари учун малака ошириш, қайта тайёрлаш ва масофадан ўқитиш курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишида ички ишлар органлари тергов тизими (катта) терговчилари ва суриштирувчилари билан жорий йилнинг 1 июнь кунидан 19 июнь кунига қадар хизматдан ажралмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг масофавий таълим платформасида ўқув йиғинларини ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 1 июнь куни вилоят ички ишлар органлари тергов тизими (катта) терговчилари ва суриштирувчилари ҳамда ИИВ Малака ошириш институти ҳудудий филиали раҳбари майор Ф.Т.Қличев иштирокида масофавий, яъни “Offline” тизимида ўтказилиши режалаштирилган ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.
Жорий йилнинг 1 июнь кунидан 19 июнь кунига қадар давом этадиган қисқа муддатли касбий билимларини ошириш бўйича “Offline” тизимида ташкил этилган ўқув курсининг мақсади – тергов тизими (катта) терговчилари ва суриштирувчиларининг базавий ҳуқуқий, касбий билимлари ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Ўқув йиғини олди йўриқномасида ўқув курсларига жалб қилинган тингловчиларга ИИВ малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастуридаги ҳар бир мавзуни тўлиқ ўзлаштиришганидан сўнг, ушбу мавзу бўйича умумлашган тест саволлари, якуний назорат топшириқларини бажариб, сўровномаларга батафсил жавоб беришлари тушунтирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати