Сурхондарёда, пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилмоқда
«Пиротехника буюмлари муомаласи тартибга солиниши билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 2010 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-261-сонли Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 25 октябрдаги 234-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника буюмлари муомиласини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида Сурхондарё вилояти ИИБда ҳам бир қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни вилоят ИИБнинг ташкилий-таҳлилий ва тезкор-профилактик тадбирлар режаси тайёрланиб, вилоят ИИБнинг тегишли соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар ва туман ИИБларига юборилиб, унинг ижроси алоҳида назорат остига олинди.
Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, божхона, солиқ, ҳокимият, таълим муассасалари, чегара қўшинлари, солиқ ва вальютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш идоралари ва чегара қўшинлари билан ҳамкорликда, мувофиқлаштирув ва назорат даражасини кучайтириш, мақсадида вилоят ИИБда тезкор штаб ва ишчи гуруҳи тузилиб, ҳудди шундай тезкор штаб ва ишчи гуруҳлар барча шаҳар-туман ИИБларида ташкил этилди.
Жами ўтказилган рейдлар ва тезкор қидирув тадбирлари сони 425 та. Шулардан, чегарадош ҳудудларда 53 та, бозорларда 55 та, савдо марказларида 61 та, кўнгил очар жойларда 50 та, ўқув муассасаларида 116 та, бошқа жамоат жойларида 90 та. Шулардан жами 4 та ҳолат аниқланди.
Олинган пиротехника маҳсулотларининг умумий қиймати 4.147.500 сўмни ташкил этди. Шу кунга қадар 1659 дона пиротехника маҳсулотлари аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун судларга юборилди.
Тадбир давомида 227 маротаба учрашувлар ўтказилди. Шулардан, 60 маротаба маҳаллаларда, 51 маротаба корхона ва ташкилотларда, 51 маротаба ўқув муассасаларида, 65 маротаба кўнгил очар маскан (ресторан, кафе, тўйхона, тантана мажмуаси ва бошқа жойлар)да ўтказилди.
Ишчи гуруҳлар томонидан вилоятда пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати