20 Июн 2021 йил 553

Сурхондарёда ўтказилган Ёшлар фестивалида...

Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳрида жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари 5 та ташаббус бўйича ўтказилган “Ёшлар фестивали”да вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ташриф буюрган маҳаллий ва хорижий меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш давомида, ташриф буюрувчи фуқароларга шахсий буюмларига эҳтиёткор бўлишлари, шунингдек, мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиши ва уни олдини олишда карантин қоидаларига риоя қилишлари, тиббий ниқоб тақиб оралиқ масофани сақлаган ҳолда юришлари ва ўз соғликларига эътиборли бўлишлари ҳақида тавсиялар бериб борилди.
Бундан ташқари, тадбир давомида бир қанча маҳаллий меҳмонларнинг ўз фарзандларини адаштириб қўйиб қилган мурожаатлари юзасидан, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан зудлик билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида фарзандлари топиб берилиб ўз ота-оналарига қайтарилди.

Text to speech