Сурхондарёда ўтказилган ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги мусобақаси ғолиблари тақдирланишди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5887–сон Фармонлари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 22 апрель куни тасдиқланган Низомга асосан вилоятдаги 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” учун 1 босқич шаҳар туман ҳудудларида ўтказилиб келинаётган эди.
Ушбу спорт турнирининг 2 босқичига бағишланган мусобақа 15 май куни Термиз шаҳридаги Амударё соғломлаштириш оромгоҳининг сунъий футбол ўйини майдонида ўтказилди.
Мусобақанинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник У.С.Ўтаев қатнашиб, жамоларга омад тилади.
Мусобақада воҳанинг шаҳар-туман 3 сектор ҳудудларидаги маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлардан таркиб топган 15 та футбол жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад эса, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, вилоят аҳолисининг ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг соғлигини мустаҳкамлаш, уюшмаган ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш, уларнинг ҳаракат фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини шакллантиришдан иборатдир.
Мазкур ўтказилган тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ва ўринбосарлари иштирок этиб, ёшларнинг футбол ўйинларини кузатиб боришди.
Тадбир сўнгида ғолиб жамоаларни тақдирлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов сўзга чиқиб, вилоят миқёсида апрель ойидан буён спортнинг “Мини футбол” тури бўйича ўтказиб келинаётган мусобақада, ўз ҳудудида ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритган жамоаларни табриклаб, уларнинг кейинги иштирок этадиган Республика босқичида бўлиб ўтадиган ўйинларига омадлар тилади.
Муросасиз ва кескин курашларга бой бўлган мусобақада ғолиб жамоалар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг диплом, медаль, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати