Сурхондарёда ўтказилаётган карантин рейдлари давомида...
Ўзбекистон Республикаси маъмурий жаобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларига ўзгартириш ва қўшичалар киритилди. Жумладан, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси ҳақида тўхталиб ўтадиган бўлсак, “Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, ниқобсиз юриш қатъиян ман этилган”лиги қатъий белгилаб қўйилган эди.
Шу муносабат билан, Сурхондарё вилоят санитария-эпидемиология осойишталик назорат маркази ходимлари билан ҳамкорликда ҳар куни рейдлар ташкил этилиб, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаяпди. Карантин даври бошлангандан буён, Сурхондарё вилоятида 1466 нафар шахсларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Рейдлар давомида шу нарса маълум бўлмоқдаки, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали, қолаверса, маҳалла ҳудудларида ҳуқуқ-тартибот органларининг махсус автоуловларига ўрнатилган овозгучайтиргичлар орқали қилинаётган тушунтириш ва тарғибот ишларига қарамасдан, гўё-ки, фуқаролармиз “коронавирус инфекцияси” ҳақида тўлиқ тушунчага эга эмасдек, қоидабузарларга тегишли саволлар билан мурожаат қилинганида бу даҳшатли юқумли касаликнинг келиб чиқиши ва тарқалишини тушуниб етмагандек.
Фуқароларимиз, шахсий ва моддий манфаатларини устун қўйиб, кўчада ёки бозорларда бемалол ҳарактланмоқда. Гуёки, ниқоб тақиб юриш билан фуқаро COVID-19дан ҳимояланаётгандек ўзини ҳақ санашмоқда.
Бундан ташқари, аҳоли ва ҳайдовчилар орасида Махсус рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланиш 4 млн 460 минг сумдан 11 млн 150 минг сўмгача жарима солиниши мумкинлиги тушунтирилишига қарамай, йўловчи ташиш билан шуғулланаётган олғир ҳайдовчилар ҳам учраб турибди.
Бу борада ўтказилаётган рейдлар давомида айни вақтгача, карантин қоидасини бузиб, махсус рухсатномасиз юрган 36 та транспорт воситаси ҳайдовчиларига нисбатан жарималар қўлланилиб, автотранспорт воситалари ҳамда Термиз шаҳри кўчаларида мақсадсиз юрган 39 та велосипед ҳамда 2 та скутерлар жарима майдончасига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, жаримага тортилган автомототранспорт воситалари жарима майдончасига киритилганидан ташқари, автомототранспорт воситалари ҳамда велосипедлар коронавирус пандемияси учун жорий этилган карантин даври якунига қадар чиқарилмайди.
Шунинг учун азиз фуқароларимиздан илтимос қилиб қолар эдик-ки, карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, уйда қолишларини.
Карантин қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган махсус рейд тадбирлари ҳуқуқтартибот органлари ҳамда тегишли давлат ташкилотлари ходимлари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати