13 Декабр 2021 йил 509

Сурхондарёда “Одам савдосига қарши курашиш масалаларида маҳаллий ташкилотларнинг салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси (USAID, UNODC) ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамкорлигида жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида жойлашган “Termez-Palacе” меҳмонхонасида “Одам савдосига қарши курашиш масалаларида маҳаллий ташкилотларнинг салоҳиятини ошириш” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Мазкур семинар-тренингда Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича, вилоят ҳудудий комиссияси ишчи гуруҳ аъзолари, Нодавлат-нотижорат ташкилотлар ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишиб, мавзуга оид фикр-мулоҳазалар тингланиб, семинар-тренинг савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.
Хусусан, семинар-тренингда, Сурхондарё вилоят ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан одам савдоси билан боғлиқ жиноятларга қарши курашиш бўйича хорижий амалиёт билан яқиндан танишиб, Нодавлат ва нотижорат ташкилот вакиллари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар одам савдосидан жабрланган шахслар билан ишлаш жараёни бўйича кўникмаларга эга бўлишиб, икки кунлик семинар давомида иштирокчилар асосан аёллар ва болалар одам савдоси қурбонига тушиб қолишлари, ушбу трансмиллий жиноят оқибатлари ҳақида билимларини ошириб, мавзу доирасида ўзаро фикр алмашиб, семинар қатнашчилари етарли тажриба ва малакага эга бўлдилар.

Text to speech