25 Ноябр 2021 йил 499

Сурхондарёда, мобиль-сайёр малака ошириш ўқув йиғини ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 20 ноябрь кунидаги "Ички ишлар органларининг раҳбар ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги фармойишига асосан Вазирлик Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан вилоят Ички ишлар органлари раҳбар ходимларининг малакасини ошириш мақсадида мобиль-сайёр малака ошириш ўқув йиғини Вазирлик Малака ошириш институти Сурхондарё филиалида бошланди.
Ички ишлар органларининг раҳбар ходимларининг малакасини ошириш бўйича мобиль-сайёр малака ошириш ўқув йиғинини ташкил этишнинг мақсади – ходимларда хизмат мажбуриятларини самарали бажаришлари учун касбий билимларини янгилаш, чуқурлаштириш ҳамда кўникма ва маҳоратларини оширишни узлуксиз таъминлаш, шунингдек жиноят қидирув, терроризм ҳамда экстремизмга қарши курашиш фаолиятида мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, хизмат фаолиятига оид ислоҳотлар ва янгиликлар, юридик тайёргарлик ҳамда махсус-касбий тайёргарлик бўйича билим, кўникмаларини оширишдан иборат.
Ўқув йиғини бошланишида, Вазирлик Малака ошириш институти бошлиғининг 1-ўринбосари полковник Расулев Улуғбек Еркинович, ИИВ Сурхондарё академик лицейи директори подполковник Бўриев Бахтиёр Ваҳобовичлар томонидан мобиль-сайёр ўқув йиғинларига жалб қилинган вилоят ички ишлар органларининг жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш хизмати раҳбар ходимлари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ва тергов хизмати ходимлари ҳамда туман (шаҳар) ички ишлар органларининг тергов бўйича ўринбосарларига ўқув йиғини олди йўриқномаси ўтказилди.
Мазкур мобиль-сайёр малака ошириш ўқув йиғини тасдиқланган кун тартиби ва дарс жадвалига асосан хизмат фаолиятидан ажратилмаган ҳолда узлуксиз ўқув карера ва модуль тизими асосида ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари томонидан ўрнатилган тартибда инновацион педагогик технологиялар, интерфаол методлар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилмоқда.
Ўқув йиғини тингловчиларга хизмат фаолиятидан ажратилмаган ҳолда модуль тизими асосида ташкил этишдан иборат бўлиб, малака оширишни сифатли ва тизимли ташкил этиш ҳамда уларни касбий билими, кўникмаси, малакаларини узулуксиз янгилаш ва ривошлантириш, унда хизмат фаолиятига оид ислоҳотлар ва янгиликлар, юридик тайёргарлик ҳамда махсус-касбий тайёргарлик бўйича билим, кўникма тингловчиларга етказилиб, малакаси оширилмоқда.
Ташкил этилган, мазкур ўқув йиғинини мувафақиятли тамомлаган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида "Коррупция - жирканч иллат" мавзусида очиқ семинар-машғулоти бўлиб ўтди. Мазкур семинар-тренингда ўқувчи ёшлар коррупцияга қарши курашиш борасида ўзларининг билимларини айтиб, савол-жавоб қилишди. Очиқ тарзида ўтказилган семинар-машғулоти қизиқарли тарзда ўтказилди.
Мазкур тадбирда фаол қатнашган ўқувчилар бадий китоблар билан тақдирланди.

ИИВ Малака ошириш институти Сурхондарё филиали

Text to speech