Сурхондарёда, масофавий-онлайн тарзда 2 мингга яқин маъмурий ишлар кўрилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрель кунидаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5050-сон Қарорининг 1-бандида
2021 йил 1 сентябрь кунига қадар профилактика инспекторлари ваколатига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритувини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш ва профилактика инспекторлари ва фуқароларнинг суд мажлисида “масофавий” тарзда қатнашиш амалиётини жорий этиш вазифаси белгиланганлиги, ушбу белгиланган вазифани сифатли амалга ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг “Е-ma`muriy ish” ягона ахборот тизими билан “Е-ХSUD” ахборот тизими интеграция қилинганлиги ва барча Жиноят ишлари бўйича судларнинг суд мажлислар зали ҳамда профилактика инспекторларнинг хизмат хоналари керакли компьютер жамланмаси ва ускуналар билан жиҳозланганди, бугунги кунда ҳудудларда масофадан туриб ЖИБ шаҳар-туман судлари билан онлайн тарзда суд мажлисларини ўтказишда амалиётда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида, 2021 йил 9 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти суди биносида ЖИБ вилоят суди раиси ўринбосари О.Нормахматов ва вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Б.Хидировлар раислигида видеоконференция семинар йиғилиши ўтказилди.
Шунингдек жорий йилнинг 1 сентябрь кунидан профилактика инспекторларининг иш юритувида бўлган 2 мингга яқин маъмурий ҳужжатлар онлайн тарзда ўтказилди, бу эса фуқароларнинг узоқ масофадан шаҳар марказига оввора бўлиб судларга келиб кетишининг олди олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати