16 Апрел 2022 йил 513

Сурхондарёда, Маънавият ойлиги доирасида, маърифат ва маданият ходимлари билан учрашув ташкил қилинди

Жорий йилнинг 15 апрел куни Термиз шаҳридаги Матбуот уйи биносида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида эълон қилинган маънавият ойлиги доирасида Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими билан ҳамкорликда “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида “маънавият инсонни улуғловчи куч” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Наргиза Рахматуллаева, Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри актёри, саҳна устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ҳомит Орипов, Сурхондарё вилояти маданият ходимлари ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни Ички ишлар бошқармаси Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Хусан Нурматов очиб бериб, тадбир иштирокчиларига меҳмонларни таништирди.

Тадбирда сўз олган Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Н.Рахматуллаева тадбир иштирокчиларига маънавият ҳақида ўзининг кенг қамровли тушунчалари билан ўртоқлашиб, қатор маълумотлар билан таништириб ўтди. Шундан сўнг сўзга чиққан Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри актёри, саҳна устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Х.Орипов йиғилганларга ўзининг бой ҳаётий тажрибасини улашиб, бугунги кунда Ички ишлар органлари ходимлари юксак маънавият эгаси эканликларини, соҳада маънавиятга, маданият соҳасига қаратилаётган эътибордан боши осмонга етганини таъкидлаб, тадбир иштирокчиларига Амир Темур саҳнасидан парча ижро этиб берди.

Шундан сўнг 15 апрель Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан тадбирга таклиф этилган маданият ходимларини касб байрами билан табриклаш мақсадида, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг маданият соҳаси вакилларига йўллаган табриги ўқиб эшиттирилиб, Ички ишлар бошқармаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлимининг эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад Ички ишлар органлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими билан ҳамкорликни янада кучайтириш, ходимларнинг маънавиятини янада юксалтириш ҳамда юксак фазилатли қилиб тарбиялашдан иборатдир.

Маънавият ойлиги доирасида бир қатор тадбирлар жумладан “Зукко китобхон”, “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этиш кўзда тутилган. 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech