10 Апрел 2020 йил 766

Сурхондарёда кучайтирилган карантин рейдлари давом этмоқда...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январь кунидаги ПФ-5537-сонли ва 19 март кунидаги ПФ-5969-сон Фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунидаги 176-сонли қарорида Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳуқуқтартибот органлари, тегишли давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда дунё бўйлаб инсоният бошига хавф солаётган COVID 19 коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, махсус рейд тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Денов тумани ҳудудида 4 та “Ҳайрабод”, “Ҳазарбоғ”, “Юрчи” ҳамда “Орол” блок постлари ташкил этилган. 2020 йилнинг 8 апрель кунига қадар Денов тумани ҳудудида ўтказилаётган рейдларда карантин қоидаларини бузилиши ҳолатларида 284 нафар шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бундан ташқари, Термиз шаҳрида ўтказилаётган карантин рейд тадбирлари давомида, ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилишлари бўйича тарғибот ишлари амалга оширилиб, карантин қоидаларини бузган фуқароларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда.
Патруль йўналишларидаги ходимлар Термиз шаҳар худудидаги 36 та маҳаллалар бўйлаб ҳаракатланиб, тарғибот ишлари олиб борилиши давомида 1772 нафар фуқаролар билан профилактик суҳбат ўтказилди. 644 нафар велосипедда ҳаракатланиб юрган фуқаролар билан расмий огоҳлантириш ишлари олиб борилиб, фуқаролар томонидан мақсадсиз велосипед бошқариб юрганлиги учун 219 та велосипедлар ҳамда 3 та мотоскутер (мотоцикл) бошқарган фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, мотоскутерлар жарима майдончасига ёпилди.
Шунингдек фуқароларга овоз кучайтиргичлар ёрдамида Термиз шаҳрида автотранспорт воситаларини рухсатномасиз бошқармасликлари, мотосукутер ва велосипедда ҳаракат тўхтатилганлигини, заруратсиз кўчага чиқмасликлари, тиббий ниқоб тақиб юришлари, бир-бирлари билан камида 2 метрлик масофа сақлаган ҳолда мулоқотда бўлишлари ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишларига қарамасдан рухсатномасиз автотранспорт воситаларини бошқарган фуқароларга тегишли бўлган 48 та автотранспорт воситалари жарима майдончаларига ёпилди.
Карантин қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган махсус рейд тадбирлари ҳуқуқтартибот органлари ҳамда тегишли давлат ташкилотлари ходимлари билан ҳамкорликда вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.
Шунинг учун азиз фуқароларимиздан карантин қоидаларига қатъий риоя этиб, уйда қолишларини илтимос қилиб қолар эдик!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech