Сурхондарёда жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан, Сурхондарё вилояти ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноий гуруҳлар фаолиятига чек қўйиш борасида белгиланган манзилли чора-тадбирлар доирасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни самарали ташкил этиш борасида, жорий йилнинг 21-23 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходимларидан тузилган ишчи гуруҳи вилоятнинг криминоген вазияти мураккаб бўлган маҳаллаларида такрорий жиноятларнинг олдини олиш бўйича ўрганиш ишлари олиб борди. Ўрганиш давомида криминоген вазияти мураккаб ҳамда ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, уларнинг ҳуқуқ-тартибот масалалари, оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари, ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарларининг фаолияти таҳлил қилиниб, танқидий баҳо берилди.
Шунингдек, ҳудудлардаги криминоген вазияти оғир ҳамда ишсизлик даражаси юқори бўлган фуқаролар йиғинларининг фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди.
Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар бўйича фуқаролар йиғинларида ишни самарали ва тизимли ташкил этиш, уларнинг фаолиятини ўрганиш ҳамда услубий-амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман бўлимининг раҳбар ҳамда масъул ходимларини маҳаллаларга ҳар куни чиқиш жадваллари тасдиқланиб, шу асосида фуқаролар йиғинларига услубий-амалий ёрдам кўрсатиб бориш тизимини йўлга қўйиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тегишли тушунчалар берилди.
Шу билан бир қаторда ҳар чорақда халқ депутатлари Кенгаши йиғилишларида маҳаллаларда учраётган муаммо ва камчиликларнинг ечими бўйича ахборот бериб борилиши белгилаб олинди.
Сурхондарё вилоят ИИБ ҲПБ