3 Апрел 2021 йил 716

Сурхондарёда Ички ишлар вазирлиги томонидан концерт дастури ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 18 февраль кунидаги 24-сонли Фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъаткорлар, хонанда ва созандалар ҳамда бадиий сўз усталари ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизматни ўташ вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари, ногирон бўлиб қолган ходимлар ҳамда фахрийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида концерт дастурлари ўтказилиб келинмоқда.
Худди шундай Концерт дастурлари жорий йилнинг 3-апрель куни Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани ҳамда Термиз шаҳри марказий ўйингоҳларида ташкил қилинди.
Ўтказилган концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган элимизнинг ҳушовоз санъаткор хонандалари ҳамда сўз усталари томонидан ижро этилган куй қўшиқлари, дил тортар наволари-ю, ҳангомалари концерт дастурига ташриф буюрган томошабинларнинг олқишига сазовор бўлди.
Концерт дастури якунида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Маданият саройи бошлиғи подполковник У.Тиллаев бошчилигидаги санъаткорлар ҳамда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг хонадонига ташриф буюришиб, оила аъзолари ва фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, уларнинг фарзандлари билан дилдан суҳбат қуришди.
Халқимизнинг маданий ва маънавий ҳордиқ чиқаришлари учун ўтказилаётган концерт дастури давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech