Сурхондарёда ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг ижтимоий муаммоларини “ходимбай” тамойили асосида ўрганиш ишлари давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг 2021 йил 10 июнь кунидаги ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2021 йил 13 июнь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишлари талаблари ижросини таъминлаш борасида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиши йўлга қўйилиб, бунда, ички ишлар органларининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган хотин-қизларнинг сиёсий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда, шунингдек, жамият ҳаётидаги фаоллигини кучайтириш, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсади кўзда тутилади.
Бу галги ўрганиш ишлари Бошқарма Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва кадрлар билан таъминлаш хизмати, Хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори майор Г.Ж.Рахматова томонидан, Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида ташкил этилди.
Ташкил қилинган ўрганиш ишларида асосий эътибор ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар билан якка тартибда суҳбат олиб бориш, уларнинг муаммоларини “ходимбай” тамойили асосида ўрганиш, ижтимоий ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш, соҳадаги ва жамият ҳаётидаги роли ҳамда фаоллигини ошириш, уларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятларини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилашга қаратилди.
Шунингдек, ходимлар ўртасида хизмат интизомини ва қонунчиликни, соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг формали кийим-бош кийиб юриш тартиби, бир кунлик иш фаолияти давомида, уларни иш шароити, ижтимоий ҳолати, хизмат интизоми шунингдек, фуқаролар билан ўтказилаётган учрашувларида муаомала маданиятлари ўрганилди.
Биргина мисол тариқасида оладиган бўлсак. Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори катта лейтенант С.Алланазарова билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбат давомида, С.Алланазарова томонидан Термиз шаҳар "Темирйўлчи" маҳалласида яшовчи "Пробация" ҳисобида турган жиноят содир этишга мойил фуқаро М.Т. исмли аёл билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб унга тегишли ҳулқ атворда бўлиш кўрсатмалари берилди.
Шунингдек, Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими кичик инспектори катта сержант Халлиева Ферузанинг бир кунлик иш фаолияти давомида 35 нафар фуқаролиги йўқ шахсларни қабул қилиб уларнинг мурожаатларини ўрганиш ҳамда уларга тайёр бўлган фуқаролиги йўқ паспортлар ва ID карталарни топшириш жараёнлари ўрганилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати