7 Июл 2021 йил 345

Сурхондарёда Ички ишлар органлари ходимларининг яқин қариндошлари билан учрашув бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби, яқин қариндошлари (ота-оналари ва турмуш ўртоқлари) билан “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш — олий бурчимиз!” мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Меҳмонов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг бош маслаҳатчиси полковник Р.Турсунов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бўлим бошлиғи Н.Очилов ва Термиз давлат университиети катта ўқитувчиси Т.Холияровлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар соҳани такомиллаштириш ва жаҳон андозаларига мослаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, хизмат фаолияти давомида қулай шарт-шароит яратиш ҳамда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш масалаларида сўз юритилди.
Энг муҳими ҳар бир ходимга хизмати давомида белгиланган тартиб интизом ва вазифаларга сидқидилдан ёндошиши муҳимлиги уқтирилди. Иш самарадорлигини ошириш, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатишга доир вазифалар белгилаб берилди.
Тадбирда шу кунга қадар иш фаолияти давомида фидойилик кўрсатиб келган ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, тадбирда 2020 йил 13 март кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига тан олинган 5 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга “Ўзбекистон Республикаси Фуқароси” мақоми берилган ID картаси ҳамда “Зулфия” номидаги давлат мукофоти совриндори Р.Абдуразокованинг 16 ёшга тўлиши муносабати билан ID картаси топширилди.
Тадбир якунида, шўрчилик Эшқобилов Лутфулла бахши томонидан ўзбек халқ достонларидан айтилган термалар, тадбир иштирокчиларнинг маданий ҳордиқ олишлари билан уларнинг олқишига сазовор бўлишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech