1 Июл 2021 йил
500
Сурхондарёда, Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар шайлигини ошириш борасидаги ўқув машғулотлари давом этмоқда
Жорий йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Ю. Мирзарахимов раҳбарлигида, Шеробод, Ангор, Қумқўрғон, Шўрчи, Денов ва Жарқўрғон туманлари ички ишлар бўлимлари шахсий таркиби билан доимий жойлашув жойини қўриқлаш ва мудофаа қилиш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.
Шунингдек, Термиз умумқўшин ҳарбий дала полигонида жиноятчиларни аниқлаш ва уларни зарарсизлантириш бўйича кўргазмали махсус-тактик ўқув машқлари ҳамда амалий ўқ-отиш машғулотлари ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимларининг жанговар шайлигини ошириш борасида ишлар давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати