17 Июл 2021 йил 450

Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимларининг автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича билим ва малакаси яна бир бор оширилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 408-сон қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 28 май кунидаги “Ички ишлар органларида автомототранспорт воситалари бириктирилган ходимлар билан малака ошириш ўқув курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли фармойиш тасдиқланган бўлиб, ушбу фармойишда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув курсларида профессор-ўқитувчилар подполковниклар А.Юлдашев, З. Холиков, И.Тураев ва О.Холмўминовлар томонидан олиб борилиб, Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган Ички ишлар органларида автомототранспорт воситалари бириктирилган 600 га яқин ходимларнинг назарий билими ва амалий кўникмалари оширилди.
Ушбу сайёр малака ошириш ўқув курсини ташкил этишдан мақсад автомототранспорт восилари бириктирилган ИИОлари ходимларининг “Йўл ҳаракати қоидалари”га киритилган ўзгаришлар ва янги қоидалар билан билимларини бойитиш ҳамда келгусида хизмат фаолиятида қоидаларга амал қилиш орқали ИИОлари ходимлари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларни олдини олишга қаратилган.
Ўқув курсини ташкиллаштиришда маъруза материаллари, кўргазмали слайдлар, методик қўлланмалар, мавзуга доир видео лавҳалар ҳамда АКТ билан жиҳозланган хоналарда олиб борилгани барча қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Ўқув курслари якунида тингловчилардан тегишли тартибда тест синовлар қабул қилиниб, синовлардан муваффақиятли ўтган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар топширилиши назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Молия ва моддий техник таъминоти бошқармаси Хўжалик хизмати Автомобил хўжалик бошлиғи катта сержант О.Ҳайдаров иштирокида автомототранспорт воситаларнинг техник ҳолати кўздан кечирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech