Сурхондарёда, Ички ишлар органлари ходимларига "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони топширилди
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Шеробод тумани ҳокимлигида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ватанимиз тинчлиги, эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати, кадрлар тайёрлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳамда 25-октябрь - "Ички ишлар идоралари ходимлари куни" муносабати билан Қизириқ, Шеробод, Музработ, Бойсун, Ангор ҳамда Бандихон туманларида хизмат олиб бораётган ички ишлар органларининг 48 нафар раҳбар ва ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди.
Ушбу эсдалик нишонларини Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов ўз эгаларига тантанали равишда топширди.