17 Июл 2021 йил 795

Сурхондарёда Ички ишлар органлари ходимлари учун психологик тренинг машғулотлари ўтказилди

Жорий йилнинг 17 июль куни Исо Ат-Термизий номидаги халқаро илмий-тадқиқот марказида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар ўртасида суицид ҳолатларининг олдини олиш, ходимларнинг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш, жамоалардаги маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, шахсий таркибнинг хизмат ва дам олиш шароитларини янада яхшилаш, уларнинг оилавий-маиший муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этишда кўмаклашиш, ходимлардаги руҳий ўзгаришларнинг сабабларини чуқур ўрганиш мақсадида, Бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари, Хотин-қизлар масалалари бўйича бош инспектори ҳамда Термиз давлат университети психология кафедраси ўқитувчилари билан ҳамкорликда психологик- тренинг машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган машғулот давомида, фуқаролар билан мулоқотга киришишдаги муаммолар, тушкунлик ҳолатларидан чиқиб кетиш учун қўлланиладиган машғулотлар, уларнинг оила турмуш тарзидаги салбий ҳолатларда ходимлар ўзларини босиқлик билан ҳис-ҳаяжонга берилмасдан бартараф этиш чоралари, шунингдек, қизиқарли тренинг машғулотлари орқали ўзгаларга ва инсон ўзининг онгига таъсир кўрсатиш ҳолатлари ўрганилди.
Ушбу ўтказилган машғулотлар ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар учун жуда муҳимлиги акс эттирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech