15 Июл 2021 йил 603

Сурхондарёда ички ишлар органлари ходимлари учун ижара пуллари тантанали равишда топширилди

Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 мартдаги Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 444-сон “Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва 2017 йил 26 сентябрдаги “Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июндаги “Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой билан таъминлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимларининг турар жой ва маиший шароитларини янада яхшилаш, уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, очиқ ва ошкора, адолатли ҳамда коррупциядан ҳоли замонавий тизимни йўлга қўйиш орқали ходимларга турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ойлик компенсация (пул компенсация) тўлаши белгиланган.
Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ИИБ ва қуйи тизимида хизмат олиб бораётган бир қатор ички ишлар органлари ходимларига компенсация пуллари тўлаб берилиши учун пул маблағлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Ҳ.Нурматов томонидан тантанали равишда топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech