14 Декабр 2021 йил 429

Сурхондарёда, Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўқ отиш мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2018 йил 17 январь кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи ҳамда тегишли фармойишига асосан, вилоят Ички ишлар органларида “Касбий тайёргарлик ойлиги” ўтказилмоқда.
Шу муносабати билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларининг ўқ-отар қуроллардан самарали фойдаланиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида, жанговар қуроллардан ички ишлар органлари ходим ва ходималари ўртасида “Ўқ отиш” мусобақаси ўтказилди.
Ташкил этилган мусобақада, вилоят Ички ишлар органлари ходимларининг ўқотар қуроллардан махсус ҳаракатларда моҳирона ҳамда самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлигини шунингдек, табель қуролидан тўғри фойдаланиш, қисмларга ажратиш ва йиғиш тактикасини ошириш борасидаги бахслар олиб борилди.
Муросасиз ва кескин курашларга бой бўлган мусобақада ғолибликни қўлга киритган ички ишлар органлари ходимлари, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech