27 Август 2021 йил 528

Сурхондарёда Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “энг яхши китобхон” кўрик танлови ўтказилди.

Жорий йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 2 август кунидаги Ички ишлар органларида “Намунали маънавият ва маърифат хонаси”, “Энг яхши кутубхона” ва “Энг яхши китобхон” кўрик танловларини ўтказиш тўғрисида буйруғининг ижросини таминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ўтказилди.
Ушбу танловни адолатли ва юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида, Термиз Давлат Университетининг 3 нафар профессор ўқитувчилари таклиф этилди. Кўрик танлов қизғин бахс ва мунозараларга бой ўтди.
Кўрик танловда иштирок этган жами 17 нафар иштирокчилар орасида ўзининг билимдонлиги, ҳозиржавоблиги ва зукколиги билан ажралиб турган Жарқўрғон тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар бўйича инспектор психологи лейтенант М.Пўлатова фахрли учинчи ўринни, Музработ тумани ИИБ хуқуқбузарликлар профилактикаси профилактика инспектори катта лейтенант И.Эсанов фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Бойсун тумани ИИБ 3-сектор фаолитини мувофиқлаштириш бўйича катта инспектори лейтенант А.Қодиров биринчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолибларига бошқарма бошлиғининг диплом ва қимматбаҳо эсталик совғалари, фаол иштирок этган танлов иштирокчиларига эса бадиий китоблар жамланмаси тантанали равишда топширилди.
Танловда ғолиби лейтенант А.Қодиров Ички ишлар вазирлигида бўлиб ўтадиган “Энг яхши китобхон” кўрик танловнинг якуний босқичида иштирок этиш учун йўлланмага сазовор бўлди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech