9 Апрел 2020 йил 647

Сурхондарёда ички ишлар органлари пенсионерларининг пенсиялари яшаш манзилларига етказиб берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 январь кунидаги ПФ-5537-сонли ва 19 март кунидаги ПФ-5969-сон Фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунидаги 176-сонли қарорида Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Молия ва моддий техника таъминот хизмати, пенсия таъминоти бўлими масъул ходимлари томонидан, дунё бўйлаб инсоният бошига хавф солаётган COVID 19 коронавирус пандемиясининг ички ишлар органлари ходимлари ҳамда пенсионерлари ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида, 2020 йилнинг апрель ойи пенсия пулларини пенсионерларнинг яшаш манзилларига олиб борилмоқда. Бундай хайрли ишлардан ички ишлар органлари пенсионерлари ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда. Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Молия ва моддий техника таъминот хизмати, пенсия таъминоти бўлими масъул ходимлари томонидан ташкил этилган мазкур ҳайрли ишлар натижасида, ички ишлар органлари пенсионерлари томонидан карантин қоидалари бузилишининг олдини олиш билан бирга уларнинг уйида қолишига имкон яратади. Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech