16 Сентябр 2021 йил 392

Сурхондарёда ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳфурушлар қўлга олинди

Термиз шаҳрида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, Денов туман Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, 6 сентябрь куни соат 15.00 ларда, Денов тумани “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи, Н.Ботир вақтинча яшаб келаётган, шаҳарнинг “Тупроққўрғон” маҳалласидаги уйнинг ювиниш хонасидан 0,95 гр гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб олинган. Тезкор тадбир давомида, 7 сентябр куни соат 17.00 ларда, Денов тумани “Тотувли” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Иброхим ота” бозор ёнида, Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи, Ж.Сирожиддин мижозга 1,26 гр гашиш гиёҳвандлик моддасини 200.000 (икки юз минг) сўмга сотаётганда ушланган. Шу куни соат 19.00 ларда, Денов тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудида, шу маҳаллада яшовчи, И.Суннатулло ушланиб, текширилганида унинг ёнидан 1,17 гр гашиш ва 0,22 гр героин гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланиб олинади ва унинг уйи кўздан кечирилганда, ички хонасида 1,12 гр опий ҳамда 13,59 гр гашиш гиёҳвандлик моддаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган ва тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 8 сентябр куни Н.Ботирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан, Ж.Сирожиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан, И.Суннатуллога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech