7 Май 2021 йил
598
Сурхондарёда фахрийлар эъзозланиб, ўтганлар хотирланди
Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари фахрийлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳолок бўлган марҳум ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб қувватлаш мақсадида, Термиз тумани ҳудудидаги Ал-Ҳаким Ат-Термизий зиёратгоҳида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов бошчилигидаги вилоятнинг барча сектор раҳбарлари иштирокида ўтганларнинг хотираси ёдга олиниб, уларнинг пок руҳларига тиловатлар қилинди.
Шунингдек, хизмат вақтида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзоларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлашга қаратилган амалий ишлар давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати