15 Феврал 2022 йил 291

Сурхондарёда авф этилганлар ижтимоий ҳаётга йўналтирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига биноан, Сурхондарё вилоятидан ҳам 2 нафар шахслар жазони ижро этиш муассасалардан озод этилиб, яшаш манзилларига қайтди.
Бугун вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоиловлар афв этилганларни қабул қилиб, уларга халқимизга хос бағрикенглик фазилатини намоён этган Президентимизнинг ишончини оқлаб, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, жамиятда ўз ўрнини топиши, юз бераётган ўзгариш ва янгиланишларнинг фаол иштирокчиси бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Мутасаддиларга афв этилганларни ижтимоий мослаштириш, моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини тиклаш, ишга жойлаштириш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech