12 Май 2021 йил 578

Сурхондарёда “10000 қадам Соғлом турмуш тарзи” акцияси ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони талаблари ижросини таъминлаш юзасидан Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи масъул ходимларининг ташаббуси билан ушбу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштириб, вилоят Ички ишлар органлари ходим ва ходималари орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, уларни спортга бўлган қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзи маданиятини шакллантириш мақсадида, вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан жорий йилнинг 12 май куни 10.000 минг қадам юриш акцияси доирасидаги тадбири уюшқоқлик ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech