11 Феврал 2022 йил 419

Сурхондарё вилоятидаги Меҳмонхоналар назорат тартибида ўрганилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси, вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, Термиз шаҳар ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ҳамда Термиз шаҳар Туризм ва спорт бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳудудига ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий меҳмонлар “Е-МЕҲМОН” электрон дастурига киритилиши, хорижий фуқароларнинг паспорт ва виза қоидаларига риоя қилиниши, хорижий фуқароларнинг бошқа манзилда яшамаётганлиги, шунингдек меҳмонхона лицензияси ва сертификатларининг амал қилиш муддатлари бўйича Термиз шаҳар ҳудудида жойлашган меҳмонхоналар назорат тартибида ўрганилди.
Шунингдек, меҳмонхоналар худудий “UZTELECOM” компаниясининг бўлимлари билан шартнома тузиш ва меҳмонхоналардаги мавжуд видеокузатув камераларини IP-манзиллар ягона кузатув марказига боғлаш бўйича, меҳмонхона масъул ходимларига тушунтиришлар берилди.
Ўрганиш сўнгида, меҳмонхона ишчи-хизматчиларига тегишли йўриқномалар берилиб, улар томонидан соҳага оид берилган саволларига масъул ходимлар томонидан тушунтиришлар берилди.
Сурхондарё вилояти ҳудудидаги Меҳмонхоналар назорат тартибидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech