15 Январ 2024 йил 996

Surxondaryo viloyatida sportning "Qo‘l jangi" turi bo‘yicha musobaqa o‘tkazildi.

Ҳар бир ходим учун спорт билан шуғулланиш – кунлик ҳаёт тарзига айланмоқда.

Соҳада, айниқса,  қўл жанги, кураш, самбо, дзюдо, бокс, футбол каби спорт турлари билан профессионал даражада шуғулланаётган ходимларимиз сони кўпаймоқда.

Жорий йилнинг 13 январь куни Сурхондарё вилоятида спортнинг "Қўл жанги" тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Унда вилоят ички ишлар органларининг таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари жами

8 вазн тоифасида ўзаро куч синашишди.

Мусобақани ўтказишдан мақсад ички ишлар органларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, энг асосийси, ходимларнинг жисмоний фаоллигини оширишдан иборатдир.

  Мусобақада иштирок этган ходимлар ва совриндорлар қимматбоҳо ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech