Сурхондарё вилоятида жорий йилнинг 20-24 февраль кунлари ўтказилган “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбирида амалга оширилган ишлар
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 февралдаги 22-сонли ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг 2021 йил 19 февралдаги 13-сонли фармойишига асосан “Наврўз” умумхалқ байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбири ўтказиб келинмоқда.
Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида жойларда ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудудий ИИБ (ИИО ФМБ) раҳбарияти томонидан тасдиқланган фармойиш ҳамда вилоят ҳокимлигининг қарори ишлаб чиқилди.
Тадбирга Ички ишлар органлари ходими, Миллий гвардия ходими ва жамоатчилик вакиллари жалб қилинди.
Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида жами 721 та патруллик йўналишлари ташкил этилди.
Вилоятда мавжуд 465 705 та объектлардан 68 700 таси текширилди. Текширилган объектларнинг хонадонлардан ташқари, 887 таси корхона ва ташкилотлар ҳамда 1611 таси бошқа объектларни ташкил этди.
Шунингдек, 50 та меҳмонхона, 50 та ётоқхона, 628 та таълим муассасалари, 2029 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари ўрганилди.
Паспорт-виза қоидаларига амал қилинишини ўрганиш бўйича 69931 та хонадонлар ўрганилиб, текшириш давомида 1370 та ҳуқуқбузарликлар аниқланди. Шулардан 8 нафарига нисбатан суд қарорларига асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Тунги вақтларда белгиланмаган жойларда ёки бемақсад юриб фуқаролар осойишталигига зиён етказиши мумкин бўлган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган 3187 нафар шахс Ички ишлар органлари ва таянч пунктларига олиб келиниб, улар билан текзор-профилактик суҳбатлар олиб борилди. Мазкур тадбирлар жараёнида эса 4 нафар муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахс реабилитация марказига, яна 4 нафар назоратсиз юрган вояга етмаганлар ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.
Жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни тезкор қамровга олиш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тадбир давомида 79 нафар спиртли ичимликка ружу қуйган шахс, 8 нафар гиёҳванд ва 26 нафар тажовузкор руҳий касалликка чалинган шахс аниқланиб, соғлиқни сақлаш муассасаларга жойлаштирилди. Қолаверса, Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган 2813 нафар шахс билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ҳам ўтказилди.
Профилактика инспекторлар томонидан 134 нафар жиноятга мойил шахслар аниқланиб, Ички ишлар органлари ҳисобига олинди ва уларга келгусида жиноят ва ҳуқуқбузаликлар содир этилишини олдини олиш, ҳаётга мослаштириш мақсадида 155 нафар мураббий бириктирилди.
“Тозалаш-Антитеррор” махсус профилактик тадбирини ўтказиш давомида илгари судланган шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида 555 нафар илгари судланган шахс яшаш манзилидан текширилиб, маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи шахслардан 13 нафари маъмурий назоратга олинди. Маъмурий назорат қоидаларини бузган 5 нафар шахсга чора кўрилди.
Тадбир давомида 2 нафар Ички ишлар органлари Пробация хизмати ҳисобида турган маҳкум жазо ўташнинг белгиланган тартиб қоидаларига риоя этмасдан, жазодан қасддан бўйин товлаганлиги учун жазо турини бошқа жазога алмашатириш бўйича судларга тақдимномалар киритилди. Шундан, суд ажримлари асосида 2 нафар маҳкумларнинг жазо тури озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. Тадбир давомида ушбу тоифа шахслари учун ташкил этилган меҳнат ярамаркалари орқали жами 9 нафари ишга жойлаштирилди.
Йўл-патруль хизмати масканлари, “Жамоатчилик назорати масканлари”
ва бошқа объектларда 5030 та автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди.
Яна бир эришилган натижа бу тадбир давомида жиноят қидирув йўналишида содир этилган 16 та жиноятнинг фош этилиши бўлди. Шу билан бирга, содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар сектор раҳбарлари томонидан аҳоли ўртасида муҳокама қилинди.
Хавфсизликни таъминлаш бугун муҳим масалалардан биридир. Шу мақсадда маҳаллаларга ва аҳоли гавжум жойларга 67 та видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши айни муддао бўлди.
Жиноят содир этиб тергов органларидан яшириниб юрган қидирувда юрган шахслардан тадбир давомида 2 нафари ушланди.
2 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят фош этилиб, 7048,83 грамм миқдордаги гиёҳванд моддалари олинди.
Одамларни огоҳликка чорлаш, хавфсизликни таъминлаш учун доимо ўзлари ва яқинлари учун ҳам ҳушёр бўлишга чорлаш мақсадида аҳоли билан учрашувлар ҳам ташкил этилди. 1883 та учрашув айнан корхона ва ташкилотларда ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати